Ўзбекистонда 8 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 8 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент ва Наманган вилоятларида вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Янгиликлар