2023-йилда неча нафар ўзбекистонлик жинсий зўравонлик учун жавобгарликка тортилди

2023-йилда 600 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси жинсий зўравонлик учун жавобгарликка тортилди, хабар берди Олий суд матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, 666 нафар ўзбекистонлик Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-1-моддасига (шаҳвоний шилқимлик) кўра айбдор деб топилган.

«233 нафар фуқарога нисбатан жарима  қўлланилди, 433 нафари маъмурий озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди», – дейилган хабарда.

Бундан ташқари, 48 нафар шахс Жиноят кодексининг 141-3-моддасига (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) биноан жавобгарликка тортилди.

Етти нафар фуқаро озодликдан маҳрум этилди, 41 нафар шахсга нисбата озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланилди.

Янгиликлар