Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко қўшма баёнот қабул қилган. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор муҳим икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтган. Шу жумладан:

  •  2024-2025 йилларда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  •  Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;
  •  Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  •  Илм-фан ва ишлаб чиқаришда ҳамкорлик тўғрисида битим;
  •  Тошкент ва Минск шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим;
  •  Энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  •  Интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  •  2024-2025 йилларда спорт соҳасида ҳамкорлик дастури;
  •  2024-2025 йилларда маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик дастури;
  •  2024-2025 йилларда мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик дастури;
  •  2024-2025 йилларда таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харита”си;
  •  2024-2026 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорлик бўйича “йўл харита”си;
  •  Ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси;
  •  2024-2025 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси.

Бундан ташқари, ташриф доирасида 2024 йилда Ўзбекистон ва Беларус ҳудудлари делегацияларининг ўзаро ташрифлари режа-жадвали имзоланган.

Янгиликлар