Март ойида жамоат транспортидан қанча йўловчи фойдалангани маълум бўлди

Жамоат транспорти (автобус)дан март ойи давомида умумий 9 894 646 нафар йўловчи фойдаланган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

  • 131-сонли йўналиш- 262 101 та «Дўстлик 2 мавзеси» — Олимпия мавзеси;
  • 58-сонли йўналиш- 221 868 та «Дўстлик 2 мавзеси» — «Эксковатор заводи» бекати;
  • 147-сонли йўналиш- 165 791 та «Чорсу савдо маркази» — «Чинни бозори».

Таъкдланишича, энг кам фойдаланилган йўналишлар:

  • 196-сонли йўналиш — 1 145 та;
  • 113-сонли йўналиш — 6 554 та;
  • 184-сонли йўналиш — 7 276 та.

Шунингдек, 129 та йўналиш бўйича жами йўловчилар сони 9 894 646 тани ташкил этган.

Янгиликлар