Наманганда 18 кишини шифохоналарга ишга киритиб қўйиш билан алдаган 44 ёшли аёл ушланди

Наманган вилояти Наманган шаҳрида 18 кишини шифохоналарга ишга киритиб қўйиш билан алдаган 44 ёшли аёл ушланди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 4 апрель куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда эса 2021 йил июль ойида Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган аёл уни ҳамда 17 нафар танишларини алдаб, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи шифохоналарга ҳамшира ва кичик тиббиёт ходими сифатида ишга киритиб қўйишини айтиб, ушбу фуқароларнинг ҳар биридан 300 ва 500 долларгача бўлган маблағларини олганини маълум қилинган.

Қайд этилишича, аёл пулларни қайтармасдан, жами 8500 долларни ўзининг шахсий эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Шу боис аризачи унга қарши чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасм томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар