Самарқандда 2 қизни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёллар ушланди

Самарқанд шаҳрида 4 апрель куни 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёллар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, шаҳар бўйича Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими томонидан Самарқанд аэропорти ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, 33 ва 34 ёшли аёллар икки нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган.

Улар қизларга ўз ҳисобидан билет олиб берган ва Туркияда бошқа бир аёл кутиб олиши режалаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Янгиликлар