Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин юзага келди

Ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФФВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани Боғишамол МФЙ ҳудудидаги «Zarafshon Golden Grооp» МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Шунингдек, ёнғин жойида бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси зудлик билан ҳолат юз берган ҳудудга етиб борган ва қисқа муддат ичида ёнғин бартараф этилган.

Янгиликлар