Тошкент вилоятида юк автомобили ағдарилиб кетди — фото

«Маз-516» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Хабар берилишича, 8 июнь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 828-километрида ҳайдовчи 1988 йилда туғилган К.Б. «Маз-516» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган.

Таъкидланишича, ағдарилиш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ҳозирда автомобилни йўлдан олиш чоралари кўрилиб, мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар