Ўзбекистонда яна уч бемор коронавирусдан вафот этди

3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 163 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 22 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 3 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, 7 июнь кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
  • Андижон вилоятида 24 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 4 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 83 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98 129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 335 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар