Aбдулла Aрипов видеоселекторда Раҳмат Маматов, Aзизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берди
Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Маълумотларга кўра, йиғилишда тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ишда йўл қўйган камчиликлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазир ўринбосарлари Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан эълон қилинди.
Шунингдек, ҳукумат раҳбари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатишда сусткашликка йўл қўйган айрим маҳалла раисларининг қилмишини кескин танқид қилди.
Бош вазир буни ҳеч қайси мезон билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредитни ўзлаштириш лойиҳаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Ундан ташқари, Бухорода ИИБ раҳбарлари 7 ой давомида бажарилган ишлар юзасидан онлайн ҳисобот топширганди.