Aндижонда 20 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Aндижон вилоятида 7 август, жума куни 20 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун Тошкент шаҳрида 491 нафар, Тошкент вилоятида 169 нафар, Бухоро вилоятида 40 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Aндижон вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 19 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 8 нафар — жами 793 нафар бемор тузалди.

Шунинг билан Aндижон вилоятида коронавирусдан тузалганлар сони 1012 нафарга етди. Вилоятда умумий касалланишлар сони 1081 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Aввалроқ Ўзбекистонда яна 168 нафар беморда коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар