Андижонлик мактаб битирувчиси 8 та ОТМга қабул қилинди

Андижон вилояти Олтинкўл туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-умумий ўрта мактабининг битирувчиси Фаррухбек Шавкатбеков бир вақнинг ўзида 8 та ОТМга кирди. Бу ҳақда Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

У онлайн тарзда ҳужжат топширган 8 та олий таълим даргоҳининг аксарияти хорижий олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиалларидир. Улар орасида Англиянинг Кембридж, Жанубий Кореянинг ЁДЖУ, Марказий Осиё халқаро менежментлик каби нуфузли университетлари бор. Онлайн тарзда ўтган университет синовларида Ўзбекистон ёшлари билим ва салоҳиятга эгалигини Фаррухбек чуқур билими орқали исботлади.

Аввалроқ бухоролик ўқувчи бир пайтнинг ўзида Ўзбекистондаги олтита хорижий олийгоҳга талабаликка қабул қилингани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар