Самарқандда коронавирусдан соғайганлар сони 1075 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 29 652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Эътиборли жиҳати, айни пайтга қадар 626 нафар бемор тузалди. Шулардан 21 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилди. Вилоятда жами соғайганлар 1075 кишига етди. Касалланганлар сони 1229 та, ўлим ҳолатлари учта.

Шундай қилиб мамлакатда 21 006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар