Масс-медиа фонди янги таълим лойиҳасини бошламоқда
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди янги таълим лойиҳасини бошламоқда. Бу тўғридан-тўғри оммавий ахборот воситалари соҳасида ишлайдиган мутахассислар учун ҳам, оммавий ахборот воситалари билан ишлайдиган ёки улар билан ўзаро алоқада бўлганлар — матбуот котиблари ва расмийлар учун ҳам малака ошириш жараёни амалга ошириладиган платформа.
Ҳар бир таклиф қилинадиган курс бир-бирини такрорламайди ва тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқ мақсадли аудитория учун мўлжалланган.
Журналистлар ва блогерлар учун ўқув курсларининг асосий мақсади — касбий ва ижодий салоҳиятни ошириш, контентни визуализация қилиш, янги усуллардан фойдаланган ҳолда маълумотлар тақдим этиш, SMM менежменти кўникмаларини ошириш. Оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий саводхонликни оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Матбуот котиблари замонавий медиа-контентни, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар учун тегишли ва тезкор материалларни тайёрлаш, информацион сабаблар яратиш, шунингдек, PR материаллари ва диджитал форматдаги пресс-релизларни тайёрлаш учун онлайн воситалардан фойдаланиш бўйича янги билимларга эга бўлишлари мумкин.
Вазирлик ва идоралар ходимлари учун курслар ахборот маданияти соҳасидаги билимларини ошириш, жамоатчилик билан ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни, жамоат олдида сўзлашиш, шунингдек инқирозли коммуникациялар бўйича билимларни шакллантиришга мўлжалланган.
Журналистлар малакасини ошириш курслари учун пилот гуруҳга қабул эълон қилинади
Ўтказилиш санаси: 2020 йил 12—14 октябрь
Курслар ўзбек тилида олиб борилади
Рўйхатдан ўтиш: 2020 йил 10 октябрь соат 23:00 гача.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола. Қўшимча маълумотлар учун: [email protected]
Тренерлар ҳақида маълумот
Қосимова Наргиз Суннат қизи — медиа-тренер, ўқитувчи, журналист.
Телевизион ва интернет журналистикаси, PR бўйича 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.
Хорижий ва маҳаллий курсларда, хусусан AҚШ, Исроилда халқаро журналистика, блогерлик, медиа-саводхонлик, PR соҳаларида амалиёт ва малака оширган.
USAID, UNICEF, IREX томонидан қўллаб-қувватланадиган қатор тренингларда қатнашган.
Журналистика ва кадрлар тайёрлаш соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Шукурова Гулмира Рустамовна — медиа-тренер, ўқитувчи, журналист, электрон илмий журнал ва веб-портал директори.
Халқаро журналистика, конфликтга-сезгир журналистика, инқирозли коммуникациялар, медиа саводхонлиги, PR соҳасида маҳаллий ва хорижий курсларда, хусусан AҚШ, Швейцарияда амалиёт ўтаган ва малака оширган.
Журналистика, матбуот хизматлари, тренинглар ўтказиш соҳасида 15 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга.