Андижонда ер олиб беришни ваъда қилган иқтисодчи ушланди

Андижонда ер олиб беришни ваъда қилган уй-жой коммунал хўжалиги иқтисодчиси қўлга олинди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳузуридаги ишлаб чиқариш бошқармаси иқтисодчиси М.К. фуқаро Ж.М.га қурилиши тугалланмаган бинонинг 4 сотих ер майдонини онлайн-аукцион орқали олиб беришни ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган. У эвазига 20 минг АҚШ долларини талаб қилган.

Фуқаро М.К. ушбу пуллар ҳисобидан 400 долларни Хўжаобод туманидаги автомобиль бозори ёнида қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар