Ўзбекистондаги ОТМлар рейтинги эълон қилинди

Халқаро Webometrics Ranking ташкилоти Ўзбекиcтондаги ОТМлар рейтингини эълон қилди.

Фото: tatuff.uz

Хабарга кўра, Халқаро Webometrics Ranking ташкилоти 2021 йилдаги илк олийгоҳлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий университети 1-ўринни эгаллади. 2- ва 3-ўринларни Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетлари эгаллаган.

Қайд этилишича, Webometrics Ranking 2004 йилдан буён дунё бўйлаб 31 мингдан зиёд университет ва институтларни қамраб олган халқаро рейтинг ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот рейтинг маълумотлари йилда икки маротаба – январь ва июль ойида эълон қилинади.

Таъкидланишича, рейтинг 4 та мезон асосида баҳоланган. Бу кўриниш – олий таълим муассасаларининг сайтига ташқи сайтларнинг боғлиқлиги, мукаммаллик – сайтларга жойлаштирилган ишлар мукаммаллиги, очиқлик – сайтларга жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, муаллифлар мақолаларининг ишончлилиги ва мавжудлик – асосий домен саҳифалари ҳамда субдоменлар сони, улардаги ҳужжатларнинг мавжудлиги билан баҳоланади.

Янгиликлар