«Толибон» кўкнори етиштиришни тақиқлаши фонида унинг нархи 2 баробарга ошди

«Толибон» ҳаракати кўкнори етиштиришни тақиқлаганидан кейин унинг бозордаги нархи 2 баробарга ошди.

Қандаҳор вилояти фермерлари гиёҳванд модда нархлари ҳақида маълумот берган. Ҳозир 1 килограмм опий хомашёси 20 минг афғонига (115 доллардан 230 долларгача) баҳоланган. Гиёҳванд модданинг эски нархи эса 10 минг афғони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Толибон» ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода мамлакатда кўкнори етиштиришни тақиқлаганди. «Барча турдаги дори воситалари, шунингдек (таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган) таблеткалар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ташиш, сотиш, экспорт ва импорт қилиш» ҳам тақиқланган. Буйруқни бузган ҳар бир киши жавобгарликка тортилиши айтилган.

Янгиликлар