Илон Маск қарийб 40 миллиард долларга бойиб кетди

2024 йил апрель ойининг сўнгги ҳафтасида америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги 37,3 миллиард долларга ошди, деб хабар беради «РБК».

Аниқлик киритилишича, бу Маскнинг бойлигининг 2022 йил мартидан бери ҳафталик энг катта ўсишидир. Душанба куни (29 апрель) тадбиркор 18,5 миллиард долларга бойиб кетди — бу Bloomberg маълумотларига кўра миллиардерлар орасида кунлик даромадлари бўйича 13-ўрин, Маскнинг ўзи учун — еттинчи.

Space X, Tesla асосчиси ва Х ижтимоий тармоғининг эгаси Bloomberg миллиардерлар индексида бойлиги (202 миллиард доллар) бўйича учинчи ўринда. У Амазон асосчиси Джефф Безос (203 миллиард доллар) ва ЛLVMH Moet Hennessy Louis Vuitton раҳбари Бернар Арнодан (217 миллиард доллар) олдинда.

Тадбиркорнинг молиявий ҳолати яхшиланиши Tesla муваффақияти билан боғлиқ.

Янгиликлар