Наманганда 8 кишининг 223 млн сўмдан ортиқ пулини ўзлаштирган фуқаро ушланди

Наманган вилояти Давлатобод туманида 8 кишининг 223 миилион сўмдан ортиқ кредитини ўзлаштирган фуқаро ушланди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти Давлатобод тумани бўлими одамларни алдаб, пулларини ишлатиб юборган фуқарони аниқлаган.

Текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.Б. 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга банкдан ажратилган 223 миллион 500 минг сўм имтиёзли кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар