Саудия Арабистони Ҳажга борадиган зиёратчилар сонини оширди

Саудия Арабистони йилига 1 миллион зиёратчига Ҳажга боришга рухсат берди.

Маълум қилинишича, зиёратчилар қаторида фақатгина Саудия Арабистони фуқаролари эмас, балки хорижликлар ҳам назарда тутилган. Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчилар қуйидаги қоидаларга амал қилиши кераклигини таъкидлаган:

Зиёратчилар 65 ёшдан кичик бўлиши керак ва Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган ковидга қарши вакцинанинг асосий дозалари билан тўлиқ эмланган бўлиши шарт.
Хориждан Ҳажга борадиганлар Саудия Арабистонига боришдан олдин 72 соат ичида топширган COVID-19 учун салбий ПЗР тестини топшириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони мамлакат ичидаги сўнгги ковид чекловларни, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш ва очиқ ҳавода тиббий ниқоб тақишни олиб ташлаган. Қиролликка келгач, эмланган хорижлик сайёҳлардан энди коронавирусга қарши мажбурий карантиндан ўтиши талаб қилинмайди.

Саёҳатчилар, шунингдек, етиб келганларида иккинчи ПЗР тестини топшириши шарт эмас. Мамлакат қуйидаги вакциналарни тан олган: «Спутник V», «Pfizer», «Sinopharm» (Vero Cell), «Sinovac» (CoronaVac).

Янгиликлар