Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган болалар қутқарилди

8 июнь куни Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида учта вояга етмаган болалар қутқарилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ

Хабарга кўра, Чирчиқ дарёсида уч нафар болалар чўмилиш мақсадида дарё ўртасидаги оролчага сузиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишни имкони бўлмай қолган.

Фото: ФВВ

Мазкур ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб борган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган уч нафар болалар махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилиб ота-оналарига топширилди.

Янгиликлар