Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

9 июнь кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди. 

Фото: Репост.уз

Хабарга кўра, республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва эрталаб Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41 даражагача бўлади.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-36 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

Янгиликлар