Самарқандда «Nexia»нинг газ баллони портлади

Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми зарарланган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Хабарга кўра, 9 июнь куни соат 04:35 ларда Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган «Ишонч Стандарт» МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасида фуқаро М.У. бошқариб келган ва 2002 йилда ишлаб чиқарилган «Nexia»га ўрнатилган газ баллон ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.