Тошкент вилоятида Nexia 1 портлаб кетди

Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Nexia 1 машинасининг газ баллони портлаб кетди.

Бугун, 9 июнь куни соат 09:55 да Паркент тумани “Қайилма” маҳалласи А.Навоий шоҳ кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг бирида Nexia 1 автомашинасига газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган.

Оқибатда Nexia 1 автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas машиналарига турли даражада зарар етган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган.

Вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Янгиликлар