Россиядан 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик олиб келинди

Россиядан 9 август, якшанба куни 918 нафар фуқаро Самара—Бузулук—Тошкент—Поп йўналиши билан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, қайтарилган фуқаролар вокзалда Поп тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекциядан ўтказилди ва тумандаги карантин худудига жойлаштирилди. Қайд этилишича, улар 10 кун давомида кузатувда бўлади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, келтирилган фуқаролар Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оренбург ва Самара вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун 2 та поезд қатнови ташкил этилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Нью-Йоркдан чартер рейс орқали 174 нафар фуқаро Тошкентга олиб келинганди.

Янгиликлар