«UzAuto Motors» малакали кадрларни танлов асосида ишга қабул қилмоқда

Андижон вилояти Асака шаҳри Асака автомобиль заводи билан бутун республикага ном таратган. Автомобиль саноати Ўзбекистон иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу соҳада мамлакат алоҳисининг салмоқли қисми иш билан бандлиги таъминланган. Автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7-8 та иш ўрнини яратади. Бугунги кунда заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми 300 000 минг дона автомобиль бўлиб, ушбу қувват кундан кунга ортиб бормоқда.

Қолаверса, хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси раҳбарининг топшириғига биноан компаниянинг бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич транформация қилиш доирасида, GM GEM (General Motors Global Emerging Markets) платформасида янги Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш амалга оширилди.

«Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмининг босқичма-босқич оширилиши, янги GM платформасида Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларини йиғишнинг бошланиши минглаб янги иш ўринлари, янги ишчи кучига бўлган талабни келтириб чиқармоқда», – дейди UzAuto Motors ходимларни бошқариш дирекцияси раҳбари Илҳом Таиров.

«UzAuto Motors» АЖ малакали кадрларни ишга жалб этиш мақсадида, жорий йилнинг 17 август куни «uzavtojobs.uz» порталида танлов эълон қилди.

Маълумот ўрнида:  Компания ходимларни жалб қилишнинг шаффофлигини таъминлаш, инсон омилини камайтириш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ишга малакали мутахассисларни қидириш, жалб қилиш ва танлаш, номзодларни суҳбат ёҳуд танлов асосида ишга қабул қилиш учун «uzavtojobs.uz» янги бўш иш ўринлар портали фаолиятини йўлга қўйган.

Бугунги кунда танловга жами 7 000 нафардан зиёд аризалар келиб тушди. Номзодлар танлов асосида 4 босқичда ишга қабул қилинади. Булар: 1-босқич тест топшириш жараёни бўлиб, бунда номзодларнинг билим кўникмалари баҳоланади. Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар 2-босқич, яъни жисмоний тайёргарлик синовидан ўтказилади. Машқларда яхши натижа кўрсатган номзодлар, 3-босқич – амалий машғулотлар босқичига йўлланмани қўлга киритишади. Учала босқичдан ҳам яхши натижани қайд этган номзодлар билан эса махсус қабул комиссияси аъзолари иштирокида якуний суҳбат жараёни бўлиб ўтди. Якуний суҳбат натижасига кўра, айни пайтда ҳозирча 500 нафарга яқин номзодлар ишга қабул қилинди.

Айни кунда «uzavtojobs.uz» порталида танловга ҳужжат топшириш давом этмоқда. Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан махсус электрон платформадаги сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар узаутожобс.уз сайтига мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақами:

+998 (78) 141-77-77

Танловда қатнашинг ва ойлик маоши яхши, муносиб ишга эга бўлинг!

Реклама ҳуқуқи асосида.

 

Янгиликлар