Ҳажга қўйилган чекловлар бекор қилинди

Саудия Арабистони коронавирус пандемияси туфайли Ҳажга қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қиролликнинг Ҳаж ва умра ишлари вазири Тауфиқ Ал-Робия маълум қилди.

«Ҳаж зиёратига борувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», дейди бошқарма бошлиғи.

Вазирнинг сўзларига кўра, бутун дунёдан келган Ҳаж миссиялари яна бир бор Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш бўйича исталган ваколатли компания билан шартномалар тузиши мумкин.

«Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда зиёратчиларнинг етиб келиш тартиб-таомилларини осонлаштириш учун NUSK платформасини ишга туширдик», дея қўшимча қилди Ал-Робия.

Саудия Арабистони расмийлари сўнгги уч йил ичида COVID-19 тарқалиши сабабли Ҳажга зиёратчилар сонини чеклаб қўйганди.

Янгиликлар