Тошкентдан учадиган қатор авиарейслар кечиктирилди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли айни пайтда Тошкент аэропортида қатор йўловчи рейслари кечиктирилди.

Қайд этилишича, HY9685 Тошкент—Сочи маҳаллий вақт билан соат 10:12 да жўнаб кетган. Тошкент—Нукус, Тошкент—Истанбул рейслари эса мос равишда соат 10:30 ва 10:35 да амалга оширилган.

Шунингдек, қуйидаги рейслар ҳам кечириктирилди:

  • HY271 Тошкент—Истанбул қатнови маҳаллий вақт билан соат 11:00 га;
  • HY065 Тошкент—Термиз маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қолдирилди.

Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Андижон—Самарқанд—Андижон йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинганини маълум қилди. Бухоро—Наманган—Бухоро йўналиши бўйича HY73/74 рейслари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган.

HY091/HY092 Тошкент—Андижон—Тошкент рейси эса ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00. Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways HY9605 Самарқанд—Москва, HY639 Самарқанд—Санкт-Петербург йўналишидаги рейсларни об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирган.

Шунингдек, Flydubai авиакомпаниясининг Самарқанд—Дубай йўналиши бўйича FZ770 рейси соат 19:00 га кўчирилган.

Компания хабарига кўра, ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

Янгиликлар