Риштон туманида икки нафар аёлнинг номига кредит олиб, алдаган шахс аниқланди

Риштон туманида икки нафар аёлнинг номига кредит олиб, алдаган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди. 

Фото: Укринформ

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 21 ноябрь куни риштонлик фуқаро Ҳ.Ж. ва М.Д. исмли аёлларнинг ишончига кириб, алдаб, унинг номига А.Темур кўчасида жойлашган кредит дўконидан жами нархи 6.860.000 сўмлик бир дона «Asus» русумли ноутбукни олган. Аммо тўлов қилмасдан сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар