Хитой ва Ҳиндистон ўзаро чегара ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиша бошлади

Хитой ва Ҳиндистон 10 февраль куни эришилган келишувларга биноан қўшинларни Пангонг-Цо кўли ҳудудидан олиб чиқа бошлади, ушбу ҳаракатлар эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда ХХР Мудофаа вазирлигига таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: interessant.ru

«Икки тараф ҳам бир вақтда келишувларнинг тўққизинчи раундида эришилган келишувга асосан режалаштирилган чегара ҳудудидан ҳарбийларни олиб чиқишга киришишди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2020 йил май-июнь ойларида чегарадаги Шарқий Ладах ҳудудида Хитой ва Ҳиндистон аскарлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган. Тўқнашувда 20 нафар ҳинд ва 45 га яқин хитойлик аскарлар ўлдирилган. Шундан сўнг, Ню-Деҳли ва Пекин ўз қўшинларининг ушбу ҳудуддаги концентрациясини оширди, уларнинг ҳар икки томонидаги сони тахминан 50 минг кишига етади.

Янгиликлар