Туркия 2023 йил охиригача Ойга космик кема юборади

Туркия 2023 йил охиригача ўз космик кемасини Ойга экспедицияга юборади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Wikipediya

Хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги миллий космик дастур тақдимотида Туркия 2023 йил охиригача Ойга космик кемани экспедицияга юборишини таъкидлаган.

«Бизнинг мақсадимиз — 2023 йил охирида республиканинг 100 йиллиги шарафига Ойга қаттиқ қўнишни амалга ошириш. Бу биринчи қадам. Иккинчи босқич — юмшоқ қўниш. Муҳандисларимиз Ойга аппаратни тушира олишига ишонаман», — дея таъкидлаган президент.

Маълумотга кўра, ушбу дастур метеорологик сунъий йўлдошларни ривожлантириш ва космик соҳа учун кадрлар тайёрлашни ўз ичига олади.

Шунингдек, Эрдўғон Aнқара сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган.

Таъкидланишича, январь ойи охирида Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск телефон орқали Эрдўғон билан суҳбатлашгани ҳақида хабарлар тарқалган. Унга кўра, 8 январь куни SpaceX Falcon 9 ракета ташувчисини Туркиянинг Turksat 5A алоқа сунъий йўлдоши билан ойга учирган. Шунингдек, рақамли телевидениe ва кенг қамровли интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган сунъий йўлдош 2021 йилнинг иккинчи ярмида иш бошлайди. Бу орбитадаги тўртинчи турк космик кемаси бўлади.

Янгиликлар