Тошкент туманларидан бири бир неча соатга газсиз қолади

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 10 февраль куни 8 соатга газ узилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

akchabar.kg

Хабарга кўра, 10 февраль куни соат 10:00 — 18:00 вақт оралиғида Султонали Машҳадий кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қудуғида таъмирлаш ишлари  амалга оширилади.

Таъкидланишича, Маҳтумқули кўчаси 7 та кўп қаватли уйлардаги 300 та, Султонли Машҳадий кўчаси 15 та ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 110 та ва 50 та ерли аҳоли хонадонлари табий газ таъминотидан вақтинчалик узиб қўйилади.

Янгиликлар