Бўкада «Spark» ҳайдовчиси саккиз ёшли қизни уриб юборди

Тошкент вилояти Бўка туманида Spark автомобили саккиз ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Хабарга кўра,  Бўка туманида 5 февраль куни соат 18:00 ларда «Бўстон» МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, Ғ.Э. «Spark» автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чапдан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда Д.Ш.ни уриб юбориши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Қайд этилишича, пиёда 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз», -дейилади хабарда.

Янгиликлар