Нью-Йоркда полициячилар ўзбекистонлик эркакни ўқ отиб ўлдиришди

Ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқ билан жароҳатланганидан сўнг полициячилар томонидан ўқ отиб ўлдирилди. Полициячиларнинг бу ҳаракатига эркак қўлидаги пичоқни ерга ташламагани сабаб бўлди.

New York Post хабар беришича, ҳодиса 8 март куни Форест-Хилзда байрамни нишонлаш учун бирга йиғилган қариндош ва дўстлар даврасида содир бўлган.

46 ёшли Жамшид Неъматов бир неча ҳафтадан буён руҳий ҳолати ёмонлашиб келган, шунингдек, унда галлюцинациялар ва ўз-ўзи билан гаплашиш ҳолатлари учраган.

Унинг хотини Амира Неъматова бошидан ўтказган операциядан сўнг эри ўлгани ҳақида ҳали хабар топмабди. 43 ёшли аёлга яна бир операция ўтказилиши мумкин.

Неъматовлар оиласида илгари умуман уруш-жанжал бўлмаган. Жуфтликнинг 4 нафар фарзанди бор, уларнинг энг каттаси 23 ёшда.

Янгиликлар