Тошкентда талаба ва кафедра мудири пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳрида талаба ва кафедра мудири фуқарони магистратурага ўқишга киритиш учун 4000 доллар олгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабаси У.Х. фуқаро Р.ни институт кафедра мудири орқали магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Талаба бунинг эвазига 4000 долларни олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда кафедра мудири М.Э. У.Х.дан 4000 долларни олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар