Лувр музейида Ўзбекистон кўргазмаси ўтказилади

Франция пойтахти Париждаги Лувр музейида «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақда Qalampir хабар бермоқда.

Фото: report.az

Хабар берилишича, 10 май куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вакил-вазири Франк Риестер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Таъкидланишича, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, Франция 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида «Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида» номли кўргазмани ташкиллаштиришда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Мазкур тадбир икки мамлакат маданий ҳаётидаги ёрқин воқеага айланиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Франция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Янгиликлар