Қашқадарёнинг тоғли ҳудудида кўчки содир бўлди

Қашқадарёнинг Кўл қишлоғига олиб борувчи 90 километрлик йўлнинг 62 километрида кучли ва кенг ҳажмдаги кўчки содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 5 та ўрта катталикдаги кўчки оқибатларини бартараф этишга аҳоли кўмаклашган ҳамда туман ҳокимлиги томонидан техникалар жалб этилган. Ёқилғи захираси ҳам шакллантирилиб, ҳашар йўли билан йўл таъмирланди.

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳокими Самад Ҳасанов воқеа жойига етиб борган.

Янгиликлар