Мактаб битирувчилари ОТМга топшириш учун ID-карта олиши шарт

Олий таълим муассасаларига хужжат топшириш учун 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ID-карта олиши шарт.

Унга кўра, жорий йилда мактабни тамомлаб, ОТМга ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олиши зарур.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар биометрик паспорт ёки ID-карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

Шу боис , ХТВ 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозирда фақат ID-карта берилади) бўлишини тавсия этган.

Маълумот учун, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID-карта олмаган.

Янгиликлар