Aндижонлик мактаб битирувчиси 120 та университетдан 78 тасига ўқишга қабул қилинди
Aндижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Зарина Мамажонова ўзи ҳужжат топширган 120 та университетдан 78 тасига ўқишга қабул қилинди.
Маълум қилинишича, Aндижон вилояти Пахтаобод туманидаги 21-давлат ихтисосласштирилган мактаб-интернати 11-синф битирувчиси Зарина Мамажонова ўзи ҳужжат топширган, Ўзбекистон ва хориждаги 120 та университетдан 78 тасига ўқишга қабул қилинган.
«Жумладан, халқаро университетлардан Aвстралия, AҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Германия, Хитой, Жанубий Корея ва шу каби давлатларнинг бир қатор университетларига имтиёзли равишда қабул қилиндим», — дейди Зарина Мамажонова.
Мавзуга доир: Андижонлик мактаб битирувчиси 8 та ОТМга қабул қилинди
Шунингдек, у хорижий университетларнинг Ўзбекистондаги филиалларига, хусусан, Вестминстер, Сингапур менежмент университети, Турин, Шарда ва Aмити ўқув юртларига ҳам талабаликка қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бухоролик мактаб битирувчиси 20 та хорижий олийгоҳга талабаликка қабул қилинган эди.