Фарғонада аёлнинг сумкасини олиб қочган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 1 август, шанба куни М.М. исмли аёлнинг сумкасини тортиб олган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Фарғона шаҳрида 1 август куни соат 17:30 ларда номаълум шахс Ўзбекистон овози кўчасида кетаётган Фарғона шаҳрида яшовчи М.М. исмли аёлнинг қўлидаги сумкани очиқдан-очиқ тортиб олган. Фуқаро ҳодиса жойидан яширинган. Сумкада нархи 1 500 000 сўмлик «Samsung S7» русумли уяли телефон бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» (Талончилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Ф. содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Aндижонда безорилик қилиб, фуқаронинг «Samsung A 10» телефонини олиб қўйган уч нафар ўсмир қўлга олингани, Самарқандда юк машинасидаги 5340 доллар ва 3 600 000 сўм пулларни ўғирлаган 25 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабарлар берилганди.

Янгиликлар