Россиядан яна 918 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинмоқда

Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Тошкент—Ростов-Дон—Тошкент йўналиши бўйича поезд йўлга чиқди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Поезд 10 август соат 13:20 да ‘Первомайская’ станциясидан Ўзбекистонга жўнади. Поезд етиб келгач, Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан 1000 нафарга яқин ўзбекистонлик олиб келингани маълум қилинган эди.

Шунингдек, Нью-Йоркдан чартер рейс орқали 174 нафар фуқаро Тошкентга олиб келинганди.

Янгиликлар