Ўзбекистонда 11 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 11 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.\

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 26–28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.

Янгиликлар