Тошкентда қалбаки доллар сотаётган гуруҳ ушланди

Тошкентда қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди. Улардан қарийб 7 минг «доллар» олиб қўйилган.

ДХХ ва ДБҚ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога 6900 АҚШ долларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Тадбир давомида мазкур купюралар қалбаки эканлиги ҳам фош бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар