Ўзбекистонда Рамазоннинг илк ҳафтасида қанча эҳсон қилингани айтилди

Ўзбекистонда Рамазон ойининг илк ҳафтасида уч мингга яқин хонадонларга 473 миллион 930 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Қайд этилишича, Рамазон ойининг илк ҳафтасида  “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан уч мингга яқин хонадонларга 473 миллион 930 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий кўмакка муҳтож 149 нафар шахсга эса 128 миллион сўмлик пул маблағлари етказилган.

Шунингдек, Фарғона вилоятида яшовчи жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган 15 нафар фуқарога хайрия тадбири учун 4,6 миллион сўм, Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан ўтказилган “Китоб – камолот калити” кўргазмаси иштирокчиларини рағбатлантириш учун эса 4 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳақдорларга етказилган.

Янгиликлар