Ўзбекистондан хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошди
Ўзбекистондан хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошгани ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маълум қилинишича, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 миллион сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 000 доллар).
Қайд этилишича, 100 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 000 доллар).
Қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хорижий валюта сотиб олиш ҳажми 6 ой давомида 1,7 миллиард долларга етгани маълум қилинган эди.