Қидирувга берилган Меҳрибону Искандарова Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан топилди

Тошкентда косметология салонига чиқиб кетиб, қайтмагач, қидирувга берилган олмазорлик қиз топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Яқинда қидируви эълон қилинган Искандарова Меҳрибону Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан топилди. Хабарда айтилишича, унинг аҳволи яхши, ҳавотирга ўрин йўқ.

Ички ишлар бош бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан батафсил маълумот тақдим этмаган.

Маълумот учун, 1994 йилда туғилган Меҳрибону Искандарова 6 август куни тахминан соат 8:30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани Ц мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10:30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган. Шундан сўнг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қидирувга берилган.

Аввалроқ Наманганда шаҳрида яшовчи бедарак йўқолган 19 ёшли йигит шаҳардаги Сардоба бозоридан топилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар