Aндижонда вилоят ҳокими OТМга кирган қизларга «Халқаро қизлар куни» муносабати билан диплом ва совғалар топширди (фото)

Aндижон вилоят ҳокими 10 октябрь куни Давлат гранти асосида олий таълим муассасаларининг талабалари бўлган хотин-қизлар билан учрашиб, уларга диплом ва совғалар топширди. Вилоятдаги 85 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оиладаги хотин-қиз ўқишга Давлат гранти асосида тавсия қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабабр берди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида бундан 9 йил аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида бутун дуёнда 11 октябрни «Халқаро қизлар куни» деб нишонланишига асос солинди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шу муносабат билан 10 октябрь куни Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов давлат гранти асосида олий таълим муассасалари талабалари бўлган хотин-қизлар билан учрашди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июнда «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур қарорга асосан вилоятдаги 3 минг нафардан ортиқ талабгор қизнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, 1 минг 418 нафарининг ҳужжатлари Давлат тест комиссиясига тақдим этилди. Президент топшириғи асосида амалда 85 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қиз бу имтиёздан фойдаланди.

Фото: Aндижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Президент 9 октябрь кун ҳар бир ёшга, ҳар бир аёлга тўлиқ етиб бориш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва тезкор ечимини топиш борасида «Ёшлар ва аёллар дафтари»ни юритиш бўйича барча даражадаги масъуллар олдига қатор вазифалар қўйди. Ушбу тадбирга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» унвони соҳибаси Манзурахон Эгамова, сенатор Матлубахон Ғаниева, Олий Мажлис депутати Одинахон Иномовналар таклиф этилди.

Тадбир давомида грант асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кирган қизларга диплом ва совғалар топширилади.

Aввалроқ Танзила Норбоева «Аёллар тараққиёти ва фаровонлиги глобал ташаббуси» бўйича саъй-ҳаракатга чақириқни Ўзбекистон номидан имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар