Норинда «Халқаро қизлар куни» муносабати билан фестиваль ташкил этилди (фото)

Наманган вилояти Норин туманидаги Ёшлар марказида 2020 йил 10 октябрь куни «11 октябрь —Халқаро қизлар куни» муносабати билан фестиваль ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, фестиваль доирасида илм-фан ва спорт сохасида ютуқларга эришган қизлар билан суҳбат, энг кўп хорижий тилларни ўзлаштирган қизлар иштирокида беллашувлар ўтказилган. Ёш рассом қизлар кўргазмаси ва саънаткор қизлар ижросида қўшиқлар тингланган.  Туман халқ талими бўлими хамда  Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан хамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари Дилноза Кинжаева иштирок этган.

Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, 2012 йил 11 октябрда БМТ бош ассамблеясида нишонланиши белгиланган «Халқаро қизлар куни» қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига бутун дунёнинг эътиборини қаратиш мақсадида хар йили 11 октябрда нишонланиб келади.

Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фестивал худудларлаги иқтидорли хамда уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилади.

Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Андижонда вилоят ҳокими ОТМга кирган қизларга «Халқаро қизлар куни» муносабати билан диплом ва совғалар топширгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар