Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошди
Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 70 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.
Тошкент вақти билан соат 12:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 70 735 868 кишига етган. Беморларнинг 1 588 759 нафари вафот этган, 49 166 194 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 19 980 915 киши касалликдан даволанмоқда.
AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 16 039 393 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 9 796 992 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 6 783 543 бемор билан учинчи ўринда турибди.
Маълумот учун, 10 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 664 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2132 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда. Ҳозирда касалликдан соғайганлар жами 71 921 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.