Ўзбекистонда иккита ўқув муассасаси масофавий таълимга ўтказилди

Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Repost.uz хабар қилди.

Фото: mainstream.uz

Хабарга кўра, ўқувчиларда COVID-19 аниқлангани туфайли, 12 апрелдан бошлаб икки ҳафтага ўқув юрти ёпилган.

Таъкидланишича, 12 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари 14 кун давом этадиган онлайн машғулотларга ўтказилган. Масофавий таълимга ўтиш сабаби, коронавирусга чалинган талабалар аниқлангани бўлган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида 35-сон умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчилар ўртасида коронавирус аниқланган ва 14 кунлик карантинга ёпилган.

Аввалроқ, Бухородаги мактаблардан бири онлайн режимга ўтказилган эди.

Янгиликлар